Россиянинг иккита авиакомпанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўйди

ЖАМИЯТ 21.09.2022, 12:04
Теглар: Россия, ​Самарқанд
Россиянинг иккита авиакомпанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўйди

"Ямал" авиакомпанияси Самарқанд ва Москва ўртрасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди. 

Маълум қилинишича, 20 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропорти Россиянинг "Ямал" авиаташувчисининг биринчи йўловчи рейсини қабул қилди.

Москвадан (Домодедово) Airbus A321 самолёти Самарқанд аэропортига келиб қўнди ва у тантанали равишда сув аркаси билан кутиб олинди.

"Ямал" авиакомпаниясининг Москва – Самарқанд – Москва йўналиши бўйича чартер рейслари ҳафтада бир марта сешанба кунлари амалга оширилади. Самарқанддан учиш эса маҳаллий вақт билан соат 08:00 да амалга оширилади.

Шунингдек, "ИрАэро" авиакомпанияси Самарқанддан Қозонга парвозларни бошлади. Яъни, Россиянинг "ИрАэро" авиакомпанияси "Самарқанд" халқаро аэропортидан Татаристон пойтахти — Қозон шаҳрига янги йўналиш очди.

20 сентябрдан бошлаб Самарқандга ва ортга рейслар ҳафтада бир марта сешанба кунлари амалга оширилади. Октябрь ойи охиригача 2022 йил баҳор-ёз мавсуми доирасида самолётлар Самарқанддан Қозонга маҳаллий вақт билан соат 18:30да парвоз қилади.

Йўловчиларни ташиш Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширилади. Бир йўналишдаги парвоз вақти 3 соат 40 минут.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Россиянинг "Ямал" авиакомпанияси Наманганга ҳам парвозларни бошлади.

Шарҳлар

Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1