АсосийDunyo

Россия Қуролли Кучлари мақсадлар тўлиқ амалга ошмагунча махсус ҳарбий операцияни давом эттиради — Шойгу

'Россия Қуролли Кучлари мақсадлар тўлиқ амалга ошмагунча махсус ҳарбий операцияни давом эттиради — Шойгу'ning rasmi

Россия армияси ўз мақсадларига эришгунга қадар Украинада махсус ҳарбий операцияни давом эттиради. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу маълум қилган. 

“Россия Федерацияси Қуролли Кучлари гуруҳи белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар махсус ҳарбий операцияни давом эттиради”, дейди Шойгу бугун, 1 март куни бўлиб ўтган конференция чоғида.

Унинг қайд этишича, Россияни Ғарбнинг ҳарбий таҳдидидан ҳимоя қилиш Украинадаги махсус операциянинг асосий вазифасидир, дейди Мудофаа вазирлиги раҳбари. 

“Биз учун асосийси Украина халқидан мамлакатимизга қарши курашда фойдаланишга уринаётган Ғарб давлатлари томонидан Россия Федерациясини ҳарбий таҳдиддан ҳимоя қилишдир”, дейди у.

    Бошқа янгиликлар