Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, “S.T.” МЧЖ маслаҳатчиси Г.И. фуқаро Ж.ни Германия давлатига ишга жўнатиш ва ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






