1

Россиядан Ўзбекистонга келаётган юк машинасида салкам 2 мингта жиноий иш ҳужжати топилди

ДУНЁ 22.09.2022, 08:14
Россиядан Ўзбекистонга келаётган юк машинасида салкам 2 мингта жиноий иш ҳужжати топилди

Уларни икки нафарОренбург вилоятидаги “Сагарчин” чегара постида трактор тиркамасига жойлаштирилган жиноий ишларнинг сиқилган ҳажмлари топилди. Бу ҳақда “Zamon.uz” ёзмоқда.

Тергов-суриштирув давомида маълум бўлишича, жиноий иш материаллари Бошқирдистон полицияси томонидан қоғоз чиқиндиларига топширилган. Терговчилар сиқилган қоғозни қайта ишлаш учун Ўзбекистонга макулатурани йиғувчи “Экология РБ” компанияси жўнатганини аниқлади.

“Тиркамада 1956 та жиноий иш бўлиб, уларнинг учдан бир қисми йўқ қилинган деб топилди, қолганлари архивга топширилди. Уларнинг барчаси даъво муддати ўтганлиги сабабли тугатилган. Ишларни икки нафар полиция ходими макулатурага топширган ва бунинг учун улар 7 минг рублдан кўпроқ пул олган", — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1