АсосийJamiyat

Жиззахда ўрмон нозири дарахт жаллодининг кирдикорларини яшириш учун пора олаётганда қўлга тушди

'Жиззахда ўрмон нозири дарахт жаллодининг кирдикорларини яшириш учун пора олаётганда қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах шаҳрида ўрмон нозири ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Таъкидланишича, Жиззах давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси ўрмон нозири Р.М. фуқаро У.дан унга боғдорчилик учун ижарага берилган ер майдонида 14 дона терак ва қайрағоч дарахтлари ноқонуний кесилгани ҳолати юзасидан жарима қўлламаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар