АсосийDunyo

Хитойнинг собиқ адлия вазири ўлим жазосига ҳукм қилинди

'Хитойнинг собиқ адлия вазири ўлим жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

Хитойда собиқ адлия вазири Фу Чженхуа порахўрлик иши бўйича ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда National Business Daily хабар қилган.

Маълум қилинишича, суд уни икки йиллик муҳлат билан ўлим жазосига маҳкум қилди. Агар шу икки йил ичида маҳкум қасддан бошқа жиноят содир этмаса, муҳлат тугаганидан кейин ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига айлантирилиши мумкин.

Суд қарорига кўра, мансабдор шахс ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, 117 миллион юандан (тахминан 16,5 миллион доллар) ортиқ пора олган. Собиқ вазир, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахсларга ҳомийлик қилган ва "укаси Фу Вейхуанинг даъво қилинган оғир жиноятлари ҳақидаги далилларни яширган". Эркак жиноятга иқрор бўлиб, ноқонуний йўллар билан орттирилган пул маблағларини қайтариб берган.

Маълумот учун: Фу Чженхуа 2013 йилдан буён Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2018 йилда у Адлия вазири этиб тайинланди ва 2020 йилгача шу лавозимда ишлаган. Амалдорга нисбатан тергов 2021 йил октябрь ойида бошланган.

    Бошқа янгиликлар