АсосийJamiyat

Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг "C5+1"форматидаги Вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди

'Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг "C5+1"форматидаги Вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди'ning rasmi

2022 йил 22 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатларининг "C5+1"форматидаги Вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон  Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон, Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ва вакиллари томонларни қизиқтирган йўналишлардаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз нутқида "C5+1" муҳим мулоқот механизми бўлиб, унинг доирасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш борасида маълум ютуқларга эришилганини қайд этди. 

 

    Бошқа янгиликлар