Париж-2024 Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси француз санъатининг таниқли вакили Томас Жоллини очилиш ва ёпилиш маросимларининг бадиий қисми учун масъул этиб тайинлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олиимпия Қўмитаси хабарида сўз боради.
Режага кўра, маросимлар илк бор стадиондан ташқарида, яъни Париждан оқиб ўтадиган Сена дарёсида ўтказилади.

Олимпиадалар тарихида ўзига хос инқилоб бўладиган ушбу маросим 600 минг кишига тадбирни бевосита дарё қирғоқларидан томоша қилиш имкониятини тақдим этиши кутилади.






