АсосийJamiyat

Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади

'Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади'ning rasmi

Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ошириш, янги барпо этилган Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, “Очиқ осмон” режими Самарқанд халқаро аэропортининг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ хорижий авиакомпаниялар учун рейслар ва йўналишлар бўйича чекловларнинг бекор қилинишини англатади.

Эндиликда хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъий назар Самарқанд халқаро аэропортига авиақатновларни амалга ошира олади.

Жорий йилнинг 1 октябрь санасидан Самарқанд халқаро аэропортида янги тартибнинг жорий этилганлиги тўғрисида чет эл авиация маъмуриятлари ўрнатилган тартибда хабардор этилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар