1

Ўзбекистон "яшил" кун тартибини илгари суриш ва иқлим ўзгариши жараёнларини чеклашда фаол иштирок этишга тайёр – Владимир Норов

СИЁСАТ 25.09.2022, 09:20
Ўзбекистон "яшил" кун тартибини илгари суриш ва иқлим ўзгариши жараёнларини чеклашда фаол иштирок этишга тайёр – Владимир Норов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 77-сессиясидаги нутқидаги муҳим мавзулардан бири иқлим ўзгаришига қарши кураш бўлди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон "яшил" кун тартибининг долзарб масалаларини илгари суриш ва иқлим ўзгариши жараёнларини жиловлаш борасидаги кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишга тайёрдир.  

Республика Париж келишуви доирасида иссиқхона газларини камайтириш бўйича қўшимча мажбурият олгани, "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш бўйича кенг қамровли стратегияни амалга ошираётгани қайд этилди.  

77-сессия иштирокчиларининг эътибори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг келгуси беш йил ичида бутун мамлакат бўйлаб 1 миллиард дарахт ва бута экишни назарда тутувчи "Яшил макон" кенг кўламли ташаббусига қаратилди.  

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Орол денгизининг қуриши муаммосига алоҳида тўхталиб ўтди. Республикада ушбу экологик фалокат оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи минтақасини экологик ва гуманитар инқироз ҳудудидан экологик инновациялар ва технологиялар зонасига айлантириш бўйича тизимли ишларни олиб бормоқда.  Хусусан, сўнгги 5 йил ичида қуриган денгиз тубида 1,7 миллион гектар ўрмон плантациялари ўтқазилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021-йил май ойида БМТ Бош Ассамлеяси "Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисида"ги махсус резолюцияни қабул қилинди.

В.Норов яқин муддатда мамлакатимизда соҳага доир қатор халқаро тадбирлар, шу жумладан, БМТ шафелигида Ўзбекистонда Биринчи Оролбўйи халқаро форуми, БМТнинг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияси томонларининг 14-конференсиясини, шунингдек Чўлланишга қарши Конвенцияни амалга оширишни кўриб чиқиш бўйича Қўмитанинг навбатдаги йиғилиши ўтказилишини эълон қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1