АсосийJamiyat

Самарқанд халқаро аэропорти хорижий авиакомпаниялар рейслари ва йўналишлари учун очилди

'Самарқанд халқаро аэропорти хорижий авиакомпаниялар рейслари ва йўналишлари учун очилди'ning rasmi

2022 йил 1 октябрдан Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

“Очиқ осмон” режими Самарқанд халқаро аэропортининг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ хорижий авиакомпаниялар учун рейслар ва йўналишлар бўйича чекловларнинг бекор қилинишини англатади.

Эндиликда хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъий назар Самарқанд халқаро аэропортига авиақатновларни амалга ошира олади.

Вазирлик Самарқанд халқаро аэропортида янги тартибнинг жорий этилганлиги тўғрисида чет эл авиация маъмуриятлари хабардор этилганини маълуи қилган.

    Бошқа янгиликлар