АсосийJamiyat

Андижонда ҳайдовчи арава етаклаб кетаётган 2 фуқарони уриб юборди

'Андижонда ҳайдовчи арава етаклаб кетаётган 2 фуқарони уриб юборди'ning rasmi

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳодиса 24 сентябрь куни соат 01:00 ларда Андижон шаҳар Миллий тикланиш кўчасида содир бўлган.

1988 йилда туғилган Н.О. ўзининг бошқарувида бўлган "Nexia-3" русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда йўлнинг қатнов қисмида арава етаклаб кетаётган 2 нафар пиёдалар, 1979 йилда туғилган Т.О. хамда 2010 йилда туғилган С.Б.ларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Бунинг оқибатида хар иккала пиёдалар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Дастлабки суриштирув ва текширувларга кўра, ҳайдовчида мастлик ҳолати аниқланмаган.

"Ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар