1

Қирғиз—тожик можаросини тугатиш бўйича протокол имзоланди

ДУНЁ 25.09.2022, 21:31
Қирғиз—тожик можаросини тугатиш бўйича протокол имзоланди

Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари чегарадош ҳудудлардаги қуролли можароларни тартибга солиш бўйича протоколни имзолашганди. Имзоланган ҳужжатга қарамай чегарада яна отишма содир бўлди.

Расмийлар узоқ кутилган жараённи амалга оширишди. Улар Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги можаро ва унинг оқибатларини тугатиш тўғрисидаги протоколни имзоладилар, дея хабар бермоқда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарига таяниб қирғиз нашрлари.

"Умид қиламанки, протоколнинг барча бандлари амалга ошади, қирғиз ва тожик ерларига тинчлик ва тотувлик келади", — деган Қамчибек Ташиев.

Маълум қилинишича, музокаралар Боткен вилоятидаги «Қизил-бел» назорат-ўтказиш пунктида бўлиб ўтди. Уларда Қирғизистон томонидан Камчибек Ташиев, президентнинг махсус вакили Абдикарим Алимбаев ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, Тожикистон томонидан — Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов, Сўғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1