АсосийDunyo

Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари чегарадош ҳудудларидаги қуролли можароларни тартибга солиш бўйича протоколни имзолади

'Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари чегарадош ҳудудларидаги қуролли можароларни тартибга солиш бўйича протоколни имзолади'ning rasmi

Қирғизистон ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарлари Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси чегарадош ҳудудларидаги қуролли можароларни тартибга солиш бўйича протоколни имзоладилар, деб хабар бермоқда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

Ҳужжат қуйидагиларни таъминлайди:

▪️ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш;

▪️қўшинлар ва ҳарбий техникани доимий жойлаштириш жойларига олиб чиқиш;

▪️ чегара постлари ва комендатураларини биргаликда текшириш;

▪️14 ва 16 сентябрь кунлари содир бўлган қуролли тўқнашувларни тергов қилиш.

Таъкидланишича, томонларнинг чегара ҳудудида тинчлик ва барқарорликни тиклаш бўйича биргаликдаги фаолияти давом этмоқда.

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати томонидан бугун, 20 сентябрдан бошлаб давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида портламаган снарядлар, миналар, ўқ-дорилар қидириб топилади ва зарарсизлантирилади.

Миналар тозалаш ишлари олиб бориладиган жойлар ўраб олинади ва қўриқланади.

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ПХ чегара ҳудуди аҳолисини хотиржам бўлишга ва провокацияларга берилмасликка чақиради.

    Бошқа янгиликлар