АсосийЖАМИЯТ

Қозоғистонда ўзбеклар учун катта байрам уюштирилди (фото)

Ўзбек-қозоқ ҳамдўстлигига 30 йил тўлгани муносабати билан Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида к...

'Қозоғистонда ўзбеклар учун катта байрам уюштирилди (фото)'ning rasmi

Ўзбек-қозоқ ҳамдўстлигига 30 йил тўлгани муносабати билан Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

“Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги Оқсоқоллар кенгаши раиси Бекмат Турдиқулов:

—  Бугун “Қозоғистон ўзбеклари” этно жамоат бирлашмалари ҳамжамияти томонидан Қозоғистон халқ ассамблеясининг қўллови билан Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги дўстона дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлганини нишонлаяпмиз. Шу муносабат билан “Ўзбек этносининг тили, маданияти ва анъаналари куни” мавзусида катта тадбир ўтказиляпти. Яқинда 1 сентябрь куни Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига йўллаган мурожаатида миллатларо тотувликни мустаҳкамлаш кераклигини айтиб ўтди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида ҳам айнан шу миллатлараро тотувлик, давлатлар ўртасидаги тинчлик ва ҳамкорлик масалалари ҳам кўтарилди. Бугунги анжуманимиз ҳам айнан шу масалаларнинг давоми сифатида ўтказиляпти. Бу тадбирга Ўзбекистондан кўплаб давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар ташриф буюришган.  Бу анънавий байрамимиз 27 йилдан бери давом этади. Фақат Коронавирус пандемияси сабабли тўхтаб қолган эди. Бу йил яна қайтиб тикланди.

Байрамнинг сентябрь ойида ўтказилиши сабабини Бекмат Турдиқулов Ҳосил байрамининг ҳам қўшиб ўтказилиши билан боғлади. 

Қозоғистондаги ўзбеклар

“Бу тадбирлар доим Чимкент шаҳрида ўтказилади. Чунки Қозоғистоннинг энг кўп ўзбеклар яшайдиган шаҳарлари – Чимкент ва Туркистон шаҳарлари. Агар Чимкент шаҳри аҳолиси 1 миллиондан ошади, деб ҳисобласак, шундан 400 мингга яқини ўзбеклардир”, - деди у.

Маълумотларга кўра, Қозоғистон Республикасида 600 мингдан ортиқ ўзбек миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. Бу републикадаги қозоқ ва рус миллатларидан кейинги 3-йирик миллат ҳисобланади.

Ўзбек матбуоти

Қозоғистонда 4 та газета ўзбек тилида чоп этилади. Улар: “Жанубий Қозоғистон”, “Сайрам садоси”, “Адабиёт ва санъат” ҳамда “Туркистон” газеталаридир.

Таниқли ижодкорлар

Қозоғистондан чиққан таниқли ижодкорлар ҳақидаги маълумотлар ҳам байрам кўргазмаларидан ўрин олган.

Тадбирнинг асосий қисмларидан бири қозонларда 120 кг ош осилиб, келган меҳмонларга тарқатилгани бўлди. 

Шунингдек, байрам дастурлари кун тартибидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти, ўзбек маданияти ва урф-одатлари кўргазмалари ҳамда чиқишлари ўрин олди.

    Бошқа янгиликлар