АсосийJamiyat

Қишда “дафтар”ларга киритилган оилаларда кўмир ва суюлтирилган газ билан боғлиқ муаммо бўлмайди

'Қишда “дафтар”ларга киритилган оилаларда кўмир ва суюлтирилган газ билан боғлиқ муаммо бўлмайди'ning rasmi

23 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (522-cон) қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • Ўзбекистоннинг барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш;

 

  • "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда болаларни иссиқ кийим-кечак билан таъминлаш;

 

  •  олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларни ҳамда табиий офатлар туфайли йўллар талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ ва овулларга кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш ҳамда 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.

 

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлашга 1,99 трлн сўм ажратилади, 737 км иссиқлик тармоқлари, 1,8 минг км сув таъминоти тармоқларини профилактика ва таъмирлаш ҳамда 1,68 млн тонна кўмир захирасини яратиш режалаштирилмоқда.

"Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар": Қишда кўмир ва суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда болаларни иссиқ кийим-кечак билан таъминлаш;

 

 

    Бошқа янгиликлар