АсосийJamiyat

Янги йилдан захирадаги раҳбарлар вазирлик ва идораларда амалиёт ўташ учун юборилади

'Янги йилдан захирадаги раҳбарлар вазирлик ва идораларда амалиёт ўташ учун юборилади'ning rasmi

Бугун АОКАда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида ўтказилган брифингда Миллий кадрлар захирасини шакллантириш йўналишидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган 1 000 нафар шахсни Миллий кадрлар захирасига киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунгача давлат ва нодавлат секторларида фаолият юритаётган 611 нафар номзод рўйхати шакллантирилиб, уларнинг компетенциялари Ёш раҳбар кадрлар захирасига киритиш учун тест синовлари ва суҳбат орқали баҳоланмоқда.

Раҳбарлик лавозимлари учун жами 970 нафар номзод Миллий кадрлар захирасига киритилган.

Муносиб деб топилган номзодларни раҳбарлик лавозимига тайёрлаш мақсадида Агентлик томонидан Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида махсус тайёрлаш дастури ишлаб чиқилди.

 

    Бошқа янгиликлар