АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда илк бор наслли қўчқорлар кўргазмаси ўтказилди (фото)

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Тошкент вилояти Зангио...

'Ўзбекистонда илк бор наслли қўчқорлар кўргазмаси ўтказилди (фото)'ning rasmi

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани «Нур» замонавий қўйчилик мажмуасида мамлакатимизда илк бор «Наслли қўчқорлар кўргазмаси» ташкил этилди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Матбуот хизмати хабар берди.



Юртимизда илк бор ўтказилаётган ушбу кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудларидан келтирилган наслли қўчқорлар иштирок этди.
 


Ҳакамлар ҳайъати томонидан зотдор қўчқорлар еттита йўналиш бўйича баҳолаб борилди.



Шунингдек, мазкур кўргазмада мамлакатимиз олимлари томонидан қўйчилик соҳасида олиб борилаётган илмий ишланмалар ва озуқа етиштиришдаги янги қўлланмалар ҳам намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар