1

Ўткир Ҳошимовнинг ўғли Фарғонадаги адлия бошқармасига шикоят қилди

ЖАМИЯТ 26.09.2022, 20:52
Ўткир Ҳошимовнинг ўғли Фарғонадаги адлия бошқармасига шикоят қилди

Фарғона вилоят адлия бошқармасига Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Хошимовнинг фарзанди Фарруҳ Ҳошимов ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.

Гап шундаки, марҳум отаси Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовга тегишли бўлган “Нур борки, соя бор”, “Севги қиссалари” асарлари “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддаси ва нотариал тасдиқланган васиятномага асосан, барча асарларига бўлган мутлақ мулкий ҳуқуқлар мерос бўлиб ўтганлигини баён қилган. 

Шу билан бирга, меросхўр Фарруҳ Ҳошимовнинг рухсатисиз ушбу асарлар интернет ижтимоий тармоқларига жойлаштирилганлиги ва бу билан муаллифлик ҳуқуқларини бузаётганлиги баён қилинган.

Мурожаат тегишли тартибда ўрганилганда, Ҳошимов Фарруҳ Ўткурович аризасида кўрсатилган фактлар ўз тасдиғини топди.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган интернет (номлари келтирилмади) ижтимоий тармоқлардаги интернет сайт муассиси А.Т. марказига нисбатан адлия бошқармаси томонидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома чиқарилди. Натижада А.Т. марказининг “www sayt” тармоғидаги Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб бўлган асарларнинг барчаси ўчириб ташланди.

Ҳақиқатан ҳам “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддасида “Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин етмиш йил давомида амал қилади”, дейилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1