Ўзбекистонда давлат идоралари маълумотлар базасидан фойдаланиш имконини берувчи платформа яратилди. Бу ҳақда "Norma.uz" хабар берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг "Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотлар ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган.
У билан "Электрон ҳукумат" тизимининг рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Шунингдек, платформа орқали тижорат ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар давлат идоралари маълумотлар базаларидаги маълумотлардан пуллик асосда фойдаланиши мумкин бўлади.
Низом асосий қоидалари:
Қарор билан "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом (платформа давлат органларининг идоралараро ҳамкорлиги учун мўлжалланган), давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими фойдаланувчилари ўзаро ҳамкорликда ишлаши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат 20 сентябрдан бошлаб кучга киргани маълум қилинган.