1

Тўқаев Қозоғистонга қочиб кираётган россияликлар бўйича Москва билан музокара ўтказмоқчи

ДУНЁ 27.09.2022, 12:30
Тўқаев Қозоғистонга қочиб кираётган россияликлар бўйича Москва билан музокара ўтказмоқчи

Остона Қозоғистонга россияликлар кириб келиши кўпайиши масаласида Москва билан музокара ўтказади. Бу ҳақда "Zamon.uz"  Риа новостига таяниб маълум қилмоқда. 

Сўнгги кунларда бизга Россиядан кўплаб одамлар кириб келмоқда. Уларнинг катта қисми мураккаб вазият туфайли кетишга мажбур бўлган. Биз улар ҳақида қайғуришимиз ва хавфсизликни таъминлашимиз керак. Бу сиёсий ва гуманитар масала. Мен ҳукуматга зарур чораларни кўришга топшириқ бердим”, – деган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Тўқаев Россия томони билан ушбу масалада мулоқот қилишини ва миллий манфаатлар доирасида муаммони ҳал қилишини айтган.

Россияда 21 сентябрь куни қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилингач, мамлакатдан чиқиб кетиш истагида бўлганлар сони кескин кўпайди. Улар асосан Қозоғистон, Туркия, Грузия ва Ўзбекистон йўналишларини танламоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1