1

Россия, агар зарур бўлса, ядро қуроли қўллашга ҳақли — Медведев

ДУНЁ 27.09.2022, 16:34
Россия, агар зарур бўлса, ядро қуроли қўллашга ҳақли — Медведев

Россия зарурат юзага келса ва мамлакат мавжудлигига нисбатан хавф туғилса, ядро қуролини қўллаш ҳуқуқига эга, деб ёзди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.

"Агар бу зарур бўлса, Россия ядро қуролидан фойдаланишга ҳақли. Олдиндан белгилаб қўйилган ҳолатларда. Ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсати асосларига қатъий риоя қилган ҳолда", — деди у.

Ядро қуролини қўллаш ҳақидаги қарор Россия ёки унинг иттифоқдошларига худди шундай ёки оддий қурол-яроғ ёрдамида ҳужум қилинган тақдирда, мамлакатнинг мавжудлиги хавф остида бўлган пайтда қабул қилиниши мумкин, деб ёзди собиқ президент ва собиқ бош вазир.

"Бундан ташқари, бизга душманларча муносабатда бўлган қўшниларимизда ядро қуроли пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарса қиламиз. Масалан, бугунги кунда НАТО мамлакатлари томонидан бевосита бошқарилаётган нацистлар Украинасида", — деди Медведев.

Унинг тахмин қилишича, Россия томонидан "энг даҳшатли қурол" қўлланилган тақдирда, НАТО вазиятга аралашмайди, чунки, унинг фикрича, альянс учун Вашингтон, Лондон, Брюсселнинг хавфсизлиги "ҳеч кимга керак бўлмаган, ҳалокат ёқасидаги Украина"дан кўра анча муҳимроқдир.

Киевга замонавий қурол-яроғ етказиб берилишини Медведев Россияга нисбатан "нафра" васвасасига учраган Ғарб мамлакатлари учун "шунчаки бизнес" деб атади. "Шунинг учун ҳам — ушбу низода ҳар қандай қуролнинг қўлланилишини индамай қабул қилади", — деди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1