АсосийЖАМИЯТ

Нукус ҳайвонот боғида сақланаётган Африка она шери болалади

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Самарқан...

'Нукус ҳайвонот боғида сақланаётган Африка она шери болалади'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Самарқанд ветеринария институти Нукус филиали билан биргаликда “Нукус ҳайвонот боғи” МЧЖда бўлиб, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш каби масалаларда ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди. Шу жумладан, ҳайвонот боғларида кам кузатиладиган ҳодисалардан бири, яъни африка шерларининг тутқунликда болалаш ҳам муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитасининг матбуот хизмати ёзди.



Нукус ҳайвонот боғида сақланаётган она шернинг болалаши, айниқса учта шерваччанинг дунёга келиши ноёб ҳодиса ҳисобланади. Ҳозирги кунда шерваччалар соғлом ва бақувват бўлиб ривожланишмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар