1

Муҳаммад бин Салмон Саудия ҳукумати раҳбари этиб тайинланди

ДУНЁ 28.09.2022, 11:06
Муҳаммад бин Салмон Саудия ҳукумати раҳбари этиб тайинланди

Саудия Арабистони подшоси Салмон бин Абдулазиз ал Сауд валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни мамлакат ҳукумати раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда "Zamon.uz" ёзмоқда.

Бунга қадар у бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Давлат раҳбари Муҳаммад бин Салмонга узоқ йиллар давомида амалда бажариб келган вазифаларини расман юклади. Айрим кузатувчилар Салмон бин Абдулазиз ўз ваколатларини босқичма-босқич ўғлига топширишни бошлаганини таъкидлаган.

Шунингдек, ҳукуматнинг янги таркиби ҳам тасдиқланган. Унга кўра, яна бир шаҳзода Холид бин Салмон мудофаа вазири этиб тайинланган. Бунгача у вазир ўринбосари бўлиб келаётганди. Энергетика ва ташқи ишлар вазирлари ўз лавозимини сақлаб қолган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1