АсосийJamiyat

Тошкентдаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди

'Тошкентдаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 28 сентябрь куни соат 10:07 да Яшнобод тумани «Муҳтор Ашрафий» кўчасида жойлашган ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:12 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:29 да қуршаб олинган ва соат 10:41 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 100 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар