22-24 сентябрь кунлари Тошкентда “Rossotrudnichestvo” кўмаги ва Россиянинг 56та олий ўқув юрти вакиллари иштирокида кўршазма-ярмарка бўлиб ўтди.

Кўргазманинг тантанали очилишида Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Олег Малгинов ҳамда “Россотрудничества” раҳбари ўринбосари Павел Шевцов иштирок этди.
Кўргазма-ярмарканинг устувор мақсади олий таълим соҳасидаги ютуқларни намойиш этиш ва Россия таълим дастурларига жамоатчилик қизиқишини ошириш, МДҲнинг ягона ахборот таълим маконини шакллантириш, Россия ва Ўзбекистон таълим ташкилотлари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишдан иборат. Шунингдек, Ўзбекистондаги мактаб ва олий ўқув юртлари битирувчиларини Россиядаги таълим йўналишлари ва шартлари билан таништиришдир. Келгуси йилда Ўзбекистон фуқароларининг таълим олиши учун Россия Федерацияси олий ўқув юртларида 800 та квота ўрни ажратилади.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида Россиядаги олий ўқув юртлари филиаллари сони бўйича етакчи ўринда туради. Республикада Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети, Менделеев номидаги Россия кимё техника университети, Герцен номидаги давлат педагогика университети, ВГИК, МИСиС, МИФИ, МГИМО филиаллари мавжуд.
“Бу Россия таълимининг мамлакатимиздаги иккинчи кўргазмасидир. Бу ерга кўплаб ёш ва умидли инсонлар йиғилганидан жуда хурсандман. Биз рус тилини ўрганиш имкониятини кенгайтирамиз. Россия таълими жуда жадал ривожланмоқда ва бу борадаги икки давлат Россия ва Ўзбекистон ўртасида бу йўналишдаги ҳамкорлик фақат мустаҳкамланади”, — деди Олег Малгинов.
“Россотрудничество” раҳбари ўринбосари Павел Шевтсовнинг сўзларига кўра, кўргазма Россия ва Ўзбекистоннинг давлат ва давлатлараро муносабатларни ривожлантириш асоси бўлган таълим соҳасидаги қўшма фаолияти йўналишини намойиш этади. “Ушбу кўргазмани ташкил этишда биз таълим ва илмий ҳамкорлик, шунингдек, ёшларнинг ўзаро ҳамкорлиги соҳасидаги муносабатларимиз ҳозиргидан ҳам жадалроқ ривожланиши керак деган фикрдан келиб чиқдик, – деди Павел Шевтсов.

Барқарор миллатлараро алоқаларни ўрнатиш ва МДҲ давлатлари ўртасида мулоқотни ривожлантириш Россия Федерациясининг Ўзбекистон билан гуманитар лойиҳаларни ривожлантириш доирасидаги асосий устувор йўналишларидан биридир. Кўп томонлама таълим ва маданият алмашинуви дўст давлатнинг геосиёсий барқарорлиги ва иқтисодий ривожланишига ёрдам беради.






