Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонидан ўлим ҳолати ўсишда давом этмоқда

САЛОМАТЛИК 28.09.2022, 19:43
Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонидан ўлим ҳолати ўсишда давом этмоқда

Маълум бўлишича, мазкур касаллик 15 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёллар ичида ўлим сабаблари бўйича иккинчи ўринда туради.

Мазкур мавзу муҳокамаси юзасидан бугун, 28 сентябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан БМТ'нинг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси (ЮНФПА) кўмагида махсус анжуман бўлиб ўтди.

Унда қайд этилишича, одам паппиломаси вируси орқали жинсий алоқа вақтида юқадиган бачадон бўйни саратони ҳанузгача дунё жамиятининг долзарб муаммоси.  

ЖССТ маълумотларгига кўра, ҳар йили бачадон бўйни саратони  сабабли 300 мингдан ортиқ аёл вафот этади. Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам бачадон бўйни саратони барча ёшлардагт аёллар ўртасиба энг кенг тарқалган турлари орасида ҳамда фертил ёшдаги (15-45) аёллар орасидаўлим сабаблари бўйича сут бези саратонидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.  

Тадбирда берилган маълумотларга кўра, 2020 йилда ушбу "рак" тури 1650 та янги касалланиш ва 1000та ўлимга сабаб бўлиб, вақт ўтиши билан таҳлиллар уларнинг ўсишда давом этаётганини кўрсатади. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолатларга бархам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНФПА қишлоқ аҳолиси , жумладан Оролбўйи ҳудудидаги  экологик ҳалокатга тўқнаш келган аҳолини қамраб олган ҳолда ҳукумат қарор билан иш олиб бормоқда.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1