1

Сурхондарёдаги мактаб ҳовлисидан 3-синф ўқувчисининг жасади топилди

ЖАМИЯТ 28.09.2022, 20:32
Сурхондарёдаги мактаб ҳовлисидан 3-синф ўқувчисининг жасади топилди

Сурхондарё вилояти прокуратураси "ғайриодиий ўлим" бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, 27 сентябрь куни Денов туманида яшовчи М.Қ. (аёл)  ўзига олдиндан таниш бўлган, 2013 йилда туғилган вояга етмаган З.Қ.ни Сариосиё туманига олиб бориб, кейин уйига қайтиб келган вақтида вояга етмаган З.Қ.нинг соғлиги ёмонлашади.

Буни била туриб, унинг ҳаёти хавф остида қолганлиги ва ўзини-ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлганлигини англаган ҳолда З.Қ.га ёрдам кўрсатмасдан, шу маҳаллада жойлашган мактаб ҳовлисига олиб бориб ташлаб кетганлиги оқибатида вояга етмаган ўқувчи мактаб ҳовлисида вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 28 сентябрь куни Денов тумани прокуратураси томонидан М.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани айтилади.

"Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари туман ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди",— дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1