АсосийЖАМИЯТ

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган ўртача баллари эълон қилинди

ДТМ бу йил талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган ўртача балл...

'Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган ўртача баллари эълон қилинди'ning rasmi

ДТМ бу йил талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган ўртача баллари эълон қилди.

Жорий йилда талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган ўртача баллари 101,2 баллни ташкил этди. 
Юқорироқ натижа қайд этган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):

- Бухоро вилояти — 107,63 балл;
- Фарғона вилояти — 106,52 балл;
- Хоразм вилояти — 104,3 балл;
- Тошкент шаҳри — 103,43 балл;
- Наманган вилояти — 102,32 балл.

Талабаликка тавсия этилган жорий йил битирувчиларининг тест синовида тўплаган ўртача баллари 110,7 баллни ташкил этди. Юқорироқ натижа қайд этган ҳудудлар:

- Бухоро вилояти — 117,45 балл;
- Фарғона вилояти — 115,64 балл;
- Тошкент шаҳри — 113,28 балл;
- Навоий вилояти — 113,11 балл;
- Наманган вилояти — 111,55 балл.

    Бошқа янгиликлар