1

Пойтахтнинг баъзи жойларида газ ўчади

ЖАМИЯТ 29.09.2022, 10:24
Пойтахтнинг баъзи жойларида газ ўчади

Бугун Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Биллур кўчасида жойлашган айрим турар жой бинолари ва улгуржи ташкилотларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" хабар берди.

Хабарга кўра, мазкур кўчада жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 2022 йил 29 сентябрь куни соат 10:00 дан соат 17:00 га қадар ушбу кўчадаги 282 та ҳовли-хонадонда ҳамда 16 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан:

новвойхона — 4 та;

умумий овқатланиш шохобчаси — 7 та;

ишлаб чиқариш корхонаси — 5 та.

 

"Ҳудудгаз Пойтахт" таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1