Қозоғистоннинг ҳарбий техникалари Россияга жўнатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди

ДУНЁ 29.09.2022, 15:45
Қозоғистоннинг ҳарбий техникалари Россияга жўнатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди

Қозоғистон Россияга ҳарбий техника жўнатаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда "Zamon.uz" stopfake.kz порталига таяниб хабар бермоқда.

“Ижтимоий тармоқларда ҳарбий колонна ҳаракатланаётгани ҳақида тасвирлар тарқалди. Унга ёзилган изоҳга кўра, Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Владимир Путин келишувига кўра бу Қозоғистондан Россияга кетаётган техника ҳисобланади. Аммо бу ҳақиқатга тўғри келмайди”, – дейилади хабарда.

Ўз навбатида Қозоғистон мудофаа вазирлиги ҳам фейк хабарга изоҳ берди. Вазирлик Остона РФга ҳеч қандай техника жўнатмаётганини таъкидлаган. Шу билан бирга мамлакат ҳудудида КХШТ ҳарбий машғулотлари ўтказилаётгани, ҳарбий техника шу муносабат билан Қозоғистоннинг турли нуқталарига ташланаётгани қайд этилган.

Аввалроқ Арманистон КХШТ машғулотларида иштирок этмаслиги маълум бўлганди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1