АсосийJamiyat

Тошкентнинг машҳур автосервиси ёниб кетди

'Тошкентнинг машҳур автосервиси ёниб кетди'ning rasmi

Тошкентда 29 сентябрга ўтар кечаси машҳур автосервис ва тюнинг маркази ёниб кетди.

Шаҳар ФВБ матбуот хизмати хабарига кўра, бугун соат 02:25 атрофида Сергели тумани "Олтин водий" МФЙда жойлашган автосервисда ёнғин бўлаётганлиги бўйича ФВБга хабар келиб тушган.

Унга кўра, 4 та ёнғин қутқарув техникаси соат 02:35 да воқеа жойига етиб борган. Соат 03:30 атрофида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонасининг том ва ички қисми қарийб 200 квадрат метри ёниб кетган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида МЧЖнинг қарийб 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар