АсосийЖамият

Тошкентда хонанда Зоҳид бошқарувида бўлган BMW даҳшатли аварияга учради (видео)

Кеча, 29 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда 1990 йилда туғилган З.Р. (хонанада Зоҳид)...

'Тошкентда хонанда Зоҳид бошқарувида бўлган BMW даҳшатли аварияга учради (видео)'ning rasmi

Кеча, 29 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда 1990 йилда туғилган З.Р. (хонанада Зоҳид) ўзининг бошқарувидаги BMW русумли (давлат рақам белгиси 01 N 806 HA) транспорт воситасида Ахмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар кўчасига қараб ҳаракатланаётганда руль бошқарувини йўқотиб, йўл транспорт  ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчилари 1995 йилда туғилган Ж.И. ҳамда 1996 йилда туғилган Ж.Й. касалхонага ётқизилган. 1994 йилда туғилган Х.С. воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошкармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда автоҳалокат акс этган видеолар тарқалди.

Шундан сўнг, хоананда Зоҳиднинг рафиқаси ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали турмуш ўртоғининг ҳаққига дуо қилишларини сўраб ёзиб қолдирди. 

Бошқа янгиликлар