АсосийJinoyat

Қизларни Тошкентдан Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбораётган аёлларга суд ҳукми ўқилди

'Қизларни Тошкентдан Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбораётган аёлларга суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

ДХХ матбуот хизмати "darakchi.uz"га одам савдоси билан шуғулланган аёлларнинг жиноятлари тафсилотлари ҳақида маълумот тақдим этди.  

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1999 й.т. “М.Р.” (аёл) ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. “Қ.А.” (аёл) ўзаро тил бириктириб, қизларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборишган.

Туркияда яшовчи “А” исмли аёл эса қизларга авиачипта сотиб олиш, уларни кутиб олиш ҳамда фоҳишалик билан шуғуллантириш ишларига масъул бўлган.

Жумладан, 2022 йилнинг апрель ойи бошларида “М.Р.” ва“Қ.А.”лар Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. “А.А.”ни Туркия давлатига бориб, фоҳишалик билан шуғулланиш орқали ҳар ойда 2 минг АҚШ доллари ишлаб топишга қизиқтиришган ҳамда дастлабки “даромади”нинг тенг ярмини уларга бериши кераклигини тушунтиришган.

Ўз навбатида Туркия давлатида яшовчи “А” исмли аёл “А.А.”га хорижга чиқиш паспорти олиши учун 50 АҚШ доллари ва “Тошкент-Истамбул-Анқара” йўналиши бўйича авиачипта юборган.

ДХХ ходимлари томонидан ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “М.Р.” қизни Тошкент халқаро аэропортига олиб келиб, Туркия давлатига юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида унинг шериги “Қ.А.” ҳам ушланди.

Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жорий йилнинг август ойида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан “М.Р.”ганисбатан 3 йил ва “Қ.А.”га нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Лекин “Қ.А.”ни оилавий шароитини, икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди. 

Бошқа янгиликлар