Антониу Гутерриш Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидан чиқариб юборилишига қарши чиқди

ДУНЁ 30.09.2022, 12:32
Теглар: Антониу Гутерриш
Антониу Гутерриш Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидан чиқариб юборилишига қарши чиқди

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россиянинг глобал дипломатия майдонларидан чиқариб юборилиши тарафдори эмас. Бу ҳақда унинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, дея ёзмоқда "Zamon.uz"

Дюжаррикка РФнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидан чиқариб юборилиши эҳтимолига Бош котибнинг муносабати ҳақида савол беришган.

“Қайсидир давлатнинг Хавфсизлик кенгашидан чиқариб юборилиши БМТ уставида аниқ кўрсатилган. Фикримча, бош котиб ҳар қандай давлатнинг глобал форумлардан чиқариб юборилишини тўғри қарор деб ҳисобламайди”, – деган расмий вакил.

Россия-Украина можароси фонида Владимир Зеленский РФни БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолигидан маҳрум қилишни сўради. Июнь ойида у бу чақириқни яна бир бор қайтарган АҚШ бу таклифни қўллаб-қувватласа-да, Россиянинг бу мақомини бекор қилишнинг имкони йўқлигини тан олганди.

Аввалроқ Германия  БМТ Хавфсизлик кенгашига қўшилиш истагини билдирганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1