НАТО Украинанинг аризасига "жавобини" айтди

ДУНЁ 30.09.2022, 22:03
НАТО Украинанинг аризасига "жавобини" айтди

Аввалроқ Украина президенти Зеленский тезлаштирилган тарзда НАТОга қўшилиш учун аризасини жонли эфирда расмийлаштиргани ҳақида ҳақида хабар берган эдик.

Айни дамда НАТО бош котиби Столтенберг  "НАТО"нинг жавобини маълум қилди.

Қайд этилишича, НАТО эшиклари очиқ, бироқ альянс Украинага ёрдам беришга эътибор қаратади.

"НАТО учун эшиклар очиқ қолмоқда. Биз буни сўнгги йилларда исботладик. Аъзолик тўғрисидаги қарорни эса барча 30 иттифоқчи бир овоздан қабул қилади. Айни дамда бизнинг мақсадимиз Украинани Россия босқинидан ҳимоя қилиш учун шошилинч ёрдам кўрсатиш. Энди бу альянснинг асосий вазифасидир”, — дейди Йенс.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1