АҚШ Украинага ўз ҳудудларини қайтаришда ёрдам беради — Байден

ДУНЁ 01.10.2022, 09:41
АҚШ Украинага ўз ҳудудларини қайтаришда ёрдам беради — Байден

Қўшма Штатлар Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар устидан назоратни қайта тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этади.

АҚШ президенти Жо Байден 30 сентябрь куни Россиянинг Украинанинг бир қисмини аннекция қилишга уринишларига шундай муносабат билдирди.

Оқ уй томонидан эълон қилинган баёнотда Байден Қўшма Штатлар Россиянинг бугунги кунда суверен Украина ҳудудини аннекция қилишга қаратилган фирибгарлик ҳаракатини қоралашини таъкидлади.

"Россия халқаро ҳуқуқни бузади, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомини бузади ва ҳамма жойда тинч-тотув халқларни менсимаслигини намойиш этади. Хато қилманг: бу ҳаракатларда қонунийлик йўқ. Қўшма Штатлар Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегараларини доимо ҳурмат қилади. Биз Украинанинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Ҳарбий ва дипломатик мавқеини мустаҳкамлаш, шу жумладан Қўшма Штатлар шу ҳафта эълон қилган қўшимча 1,1 миллиард долларлик хавфсизлик ёрдами орқали Украина ўз ҳудуди устидан назоратни тиклаш учун ёрдам қиламиз", - деди Жо Байден.

Унинг таъкидлашича, аннекцияга уринишларга жавобан Қўшма Штатлар иттифоқчи ва ҳамкорлар билан биргаликда бугун янги санкцияларни эълон қилмоқда.

"Бу санкциялар Украина ҳудуди мақомини ўзгартиришга қаратилган ноқонуний уринишларни сиёсий ёки иқтисодий қўллаб-қувватловчи Россиянинг ичида ва ташқарисида жисмоний ва юридик шахслар учун харажатларга олиб келади. Биз халқаро ҳамжамиятни бу ҳаракатларни қоралаш ва Россияни жавобгарликка тортиш учун йиғамиз.

Биз Россиянинг қўшни давлат чегараларини ўзгартиришга дадил уринишларига қарамай, Украинага ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган жиҳозларни етказиб беришда давом этамиз. Ва мен Конгресс Украинани қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 12 миллиард доллар ажратадиган қонунни имзолашини интиқлик билан кутаман”, деди Байден.У халқаро ҳамжамиятнинг барча аъзоларини Россиянинг ноқонуний аннекция қилиш уринишларини рад этишга ва зарур бўлган вақт давомида Украина халқини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни президент Владимир Зеленский Украина Шимолий Атлантика альянсига тезлаштирилган кириш тўғрисидаги аризани имзолаганини маълум қилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+4.97° app.небольшой дождь
Валюта курси
11269.82
USD -31.77
12205.22
EUR -115.77
159.78
RUB -2.8
1