1

Самарқанд ва Сурхондарёда ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар аниқланди

ЖАМИЯТ 01.10.2022, 20:37
Самарқанд ва Сурхондарёда ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган терговга қадар текширувларда, суғориладиган экин ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар аниқланди.

Маълум бўлишича, Ургут тумани “М.В.” фермер хўжалиги раҳбари Н.М. ва бошқалар хўжаликка ижара шартномаси асосида ажратилган суғориладиган экин ер майдонида ўзбошимчалик билан уй-жой ва бошқа қурилишларни амалга оширган. Бунинг оқибатида 21 сотих ер майдони яроқсиз ҳолатга келиб, давлат ва жамият манфаатларига 255,5 млн сўм зарар етказилган.

Шунингдек, Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Й.Д. “Нуристон” маҳалласи ҳудудида захирадаги 10 сотих суғориладиган экин ер майдонини эгаллаб олиб, жами 96 кв. метрли уй-жой қурганлиги аниқланди.

Олтинсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро О.О. “Ф.Қ.” фермер хўжалигига тегишли 10 сотих суғориладиган экин ер майдонини эгаллаб олиб, 64 кв. метрли уй-жой қуриш учун бетон пойдевор ва ғишт териш ишларини амалга оширганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1