Россияда аёллар ҳарбий сафарбарлик доирасида чақирилмайди. Бу ҳақда "Zamon.uz" ёзмоқда.
“Биз аёлларни чақирмоқчи эмасмиз. Президент фармонига қўшимчалар тайёрланди. Унга кўра, давлат олий ўқув юртлари талабалари ҳам сафарбарликда қатнашмайди”, — деди у.
Шунингдек, давлат аккредитациясига эга тижорат университетлари талабалари қисман сафарбарликка жалб қилинмайди.
Режага кўра, Россияда сафарбарлик доирасида 300 минг киши заҳира учун чақирилиши белгиланган.