Шавкат Мирзиёев Байденга ҳамдардлик билдирди

ЖАМИЯТ 02.10.2022, 17:58
Шавкат Мирзиёев Байденга ҳамдардлик билдирди

АҚШда кузатилган "Иэн" тўфони оқибатида қурбон бўлганлар сони 77 нафардан ошди.

Мамлакат миллий бўрон маркази ҳафта охиригача марказий Аппалачи ва жанубий Ўрта Атлантика минтақаси бўйлаб шаҳар ва қишлоқ жойларида сув тошқини ва Флориданинг айрим қисмларида рекорд даражадаги дарё тошқинлари ҳақида огоҳлантирган.

АҚШда юз бераётганда бу каби ҳодисалар, ошиб бораётган қурбонлар сони боис Ўзбекистон раҳбари Шавкат  Мирзиёев Жо Байенга ҳамдардлик билдирди.

"Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади",— дейилади Шерзод Асадов берган хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1