1

Қашқадарёда фуқароларнинг ташаббусларини онлайн қабул қилиш тизими ишга туширилди

ЖАМИЯТ 03.10.2022, 15:28
Қашқадарёда фуқароларнинг ташаббусларини онлайн қабул қилиш тизими ишга туширилди

Қашқадарё вилоят ҳокимлигида туризм ва маданий мерос масалалари бўйича фуқароларнинг ташаббусларини онлайн қабул қилиш тизими иш бошлади. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эълонда вилоятга туристлар оқимини кўпайтириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш (меҳмонхоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини қуриш), соҳага сармоя киритиш ёки инвесторларни жалб қилиш, соҳани рақамлаштириш, хориждаги ватандошлар тажрибасидан фойдаланиш, хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ташаббуслар +998 75 221 39 31 рақамига ёки kashkadarya@uzbektourism.uz манзилига йўллаш мумкинлиги айтилган. 

Таъкидланишича, мурожаат бошқарма томонидан қабул қилинганидан сўнг, масъул ходим 1 иш кунида мурожаатчи билан боғланади ва таклифни ижобий ҳал қилиш чораларини кўради.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1