Бухорода ўғил ўз онасининг қотилига айланди. Бош прокуратура матбуот хизмати "darakchi.uz"га ушбу мудҳиш жиноят тафсилотларини маълум қилди.
Аниқланишича, 2022 йил 28 сентябрь куни соат 19:43 ларда Ғиждувон туманида яшовчи Н.Ҳ. онаси М.О. билан яшаш уйига бегона эркакларни олиб келмаслик масаласида ўзаро тортишиб, жанжал қилади.
Жанжал пайтида Н.Ҳ. ошхона пичоғида онасининг чап елка юқори кисми, кўкрак қафаси ва қўлтиқ ости соҳасига бир мартадан, жами 3 маротоба уриб, қасддан ўлдирган.
Суд тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, марҳума М.О.нинг ўлимига чап ўпкасини тешиб ўтиб, юрак аорта томирини жароҳатланиши оқибатида келиб чиққан ўткир массив ички қон кетиши сабаб бўлган.
Иш бўйича судга оид тиббиёт, криминалистика - техника
ҳамда биология экспертизалари тайинланди.
Жиноят иши бўйича Ғиждувон туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.