АсосийJinoyat

Оҳангарон эркаклар интернат уйи ходими пора билан ушланди

'Оҳангарон эркаклар интернат уйи ходими пора билан ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Оҳангарон тумани бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, “Оҳангарон Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи”да тиббиёт оғаси вазифасида ишловчи Ж.Р. фуқаро Ш.ни 2 000 АҚШ доллари эвазига ушбу интернетга ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар