70 нафар атлет Париж-2024 олимпиадасига рейтинг очколарини қўлга киритиш учун Самарқандга келади

ЖАМИЯТ 03.10.2022, 22:44
70 нафар атлет Париж-2024 олимпиадасига рейтинг очколарини қўлга киритиш учун Самарқандга келади

Жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари Самарқандда барпо этилган “Боқий шаҳар” мажмуаси атрофида, эшкак эшиш канали бўйида триатлон бўйича Осиё кубоги мусобақаси ўтказилади. Унда 30 дан ортиқ мамлакатнинг 70 нафар атлети Париж-2024 олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини қўлга киритиш учун мусобақалашади.

Шу муносабат билан бугун пойтахтимиздаги “Ҳилтон” меҳмонхонасида мазкур мусобақага бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон триатлон федерацияси Бош котиби Елена Кун ҳамда триатҳлон терма жамоамизнинг аъзоси Александр Курашов ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун нега ушбу мусобақа айнан Самарқандда ўтказилишига қуйидагича изоҳ берди:

“Халқаро талабларга жавоб берадиган эшкак эшиш каналида триатлоннинг очиқ ҳавзада сузиш мусобақаларини ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган.

Қолаверса, ушбу спорт мажмуаси атрофидаги югуриш ва велоспорт мусобақаларини ўтказишга мос келадиган йўлаклар ҳам хорижлик меҳмонларни хушнуд этишига ишонаман. Мана шундай шароитларга эга мажмуадан фойдаланмаслик, спортга хиёнат ва Самарқандда ушбу мусобақа юқори савияда ташкил этилишига ишонаман”.

Маълумот учун, бу йилги мусобақаларда қатнашиш истагини билдирган спортчилар ўтган йилгига қараганда 3 баравар кўпайган.

Ойбек Шукуров

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1