Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-26° ни ташкил этади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-17° бўлади.






