"Вазият назоратга олинди". ФВВ Чирчиқдаги портлаш бўйича маълумот берди

ЖАМИЯТ 04.10.2022, 09:38
"Вазият назоратга олинди". ФВВ Чирчиқдаги портлаш бўйича маълумот берди

ФВВ матбуот хизмати Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида содир бўлган портлаш бўйича бирламчи маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, бугун, 4 октябрь куни соат 08:40 ларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган “МАХАМ ЧИРЧИҚ” АЖ корхонасининг Синтез цехида чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ раҳбари бошчилигида ходимлари ва махсус техникалар  жалб этилган.

Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Вазият назоратга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+9.97°
Валюта курси
11408.02
USD 16.79
12236.24
EUR -163.11
148.94
RUB 0.04
1