Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ҳудудлар кесимида энг яхши умумтаълим мактаблар рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, энг юқори ўринларни Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, энг охирги ўринларни Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари банд этган.
Шунингдек, туман ва шаҳарлар бўйича ҳам мактаблар рейтинги эълон қилинди. Унда юқори ўнталикдан Навоий, Бухоро шаҳарлари, Жондор тумани, Когон шаҳри, Зарафшон, Хива шаҳарлари, Когон, Учқудуқ туманлари, Урганч, Ғозғон шаҳарлари жой олган.

Сўнгги ўринларда эса Бўка, Тахиатош, Тошкент, Тупроққалъа, Зафаробод туманлари, Нурафшон шаҳри, ҳамда Учтепа, Қибрай, Қамаши, Юқори Чирчиқ туманлари қайд этилган.






