Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2022 йилнинг 17 октябрдан 764/763 сонли Тошкент — Самарқанд—Тошкент йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоезди Даштобод бекатида тўхтаб ўтади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, эндиликда, Даштобод бекатида чиптахона ва кутиш зали ташкиллаштирилади.
Ҳаракат жадвали қуйидагича:
764-сонли поезд Тошкент 8:25 — Даштобод 9:32-09:34 — Самарқанд 10:38
763-сонли поезд Самарқанд 16:11 — Даштобод 17:14-17:16 — Тошкент 18:25