Жорий йил сентябрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 27 мингдан ортиғи — оилада содир этилган. Бу ҳақда кеча АОКАда ўтказилган матбуот анжмунида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева маълум қилди.

Бундан ташқари, яна 3 мингдан ортиқ хотин-қиз — кўчада, мингдан ортиғи — жамоат жойида, 81 таси — таълим муассасасида, 429 таси — иш жойида зўравонлик қурбонига айланган.
Шунингдек, 9155 та жисмоний зўравонлик, 68 та жинсий зўравонлик, 340 та иқтисодий зўравонлик, 18 мингдан ортиқ руҳий зўравонлик, 6 мингдан ортиқ тазйиқ ҳолатлари аниқланган.

- Юқорида жуда катта рақамлар келтирилди, минг афсус. Ҳўш, бугунги кунда ушбу вазиятни олдини олиш учун қандай чоралар кўрилмоқда?
- “Ўзи самосуд нимадан келиб чиқади? Асосан аёллар ўртасидаги рашкдан келиб чиқади. Умуман статистикада алоҳида “самосуд” деган ҳисобот юритилмайди, тазийқ,зўравонлик деб юритилади.
8 ой давомида Ички ишлар органлари томонидан тазийқ, зўравонликка учраган 32 мингга яқин аёлганҳимоя ордерлари берилган.
Ҳозир Адлия вазирлиги, Президент Администрацияси, ҳамда бошқа вазирлик ва идора масуллари билан янги қонун лойиҳаси мухокама қилиняпти. Эндиликда биринчи шошилинч даврида Ички ишлар органлари томонидан, такроран содир этиладиган бўлса суд томонидан кўриб чиқиш масаласи кўрилмоқда”, Ўктам Ўтаев, Бош прокуратура бўлим бошлиғи.


Ойбек Шукуров






