1

Солиқ тизимида фаолият олиб борувчи хотин-қизларга кўмак берувчи янги платформа яратилди

ЖАМИЯТ 04.10.2022, 20:27
Теглар: Солиқ, бот
Солиқ тизимида фаолият олиб борувчи хотин-қизларга кўмак берувчи янги платформа яратилди

Давлат солиқ қўмитасида “Инновацион ёндашув ва креатив фикрлаш – юксак натижа омили” мавзусидаги Республика семинар-тренинги ташкил этилди.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган семинар давомида Давлат солиқ қўмитасида аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилиш нуқтаи назаридан  қўмитада йўлга қўйилаётган инновацион лойиҳалар тақдимот шаклида тадим этилди. 

Қайд этилишича, ҳозирги кунда давлат солиқ хизмати органларида жами 12 857 киши меҳнат қилаётган бўлса, шундан 2208 нафари, яъни 17,2 фоизи аёллардир.

Тизимда фаолият кўрсатаётган раҳбар ходимлар 2829 киши бўлса, шундан 136 нафари аёллардан иборат. Бундан ташқари, раҳбарлик лавозимига захирага олинганларнинг 83 нафарини айнан хотин-қизлар ташкил этган бўлиб, “Солиқ инспекциясини аёллар ҳам бошқара олади” шиори остида улар масъул лавозимларга тавсия этилмоқда. 

Солиқ тизимида фаолият олиб борувчи хотин-қизлар манфаатига хизмат қилувчи ғояларни ўзида мужассамлаштирган мазкур тақдимотда учта муҳим йўналиш қамраб олинди.

БИРИНЧИ ЙЎНАЛИШ

“Солиқ хизматидаги аёллар” номли электрон платформа яратилиб, ҳозир уни такомиллаштириш бўйича кучли мутахассисларни жалб қилинган ҳоа қизғин ишланаяпти. Бу лойиҳанинг долзарб жиҳати шундаки, унда солиқчи аёллар ҳақида маълумот онлайн тарзда жамланади. Мисол учун, “Е-кадр”га 10-15 та маълумот киритилган бўлса, ушбу платформага ҳар бир хотин-қиз ҳақида камида 30 та маълумот киритилади.

Унда, аввало, аёлларнинг оилавий аҳволи таҳлил қилинади. Уйида ногирон бор-йўқлиги, ёлғизлиги ёхуд боқувчисининг шароити, декрет вақтидаги имкониятлари, ёш кесимида чет тилларини ўрганиш хоҳиши, магистратурада ёки бакалаврда махсус сиртқи таълим шаклида ўқишга интилиши, уй-жой ва моддий ёрдам билан боғлиқ ҳолати, субсидия ва кредитга эҳтиёжига, гаров таъминотига оид маълумотлар алоҳида-алоҳида графаларда киритилади.

Хуллас, бугун давлат солиқ хизмати органларида меҳнат қилаётганларнинг 17,2 фоизи – яъни, 2208 нафари хотин-қизлар экан – уларнинг барчаси ҳақидаги электрон маълумотлар ана шу платформада тўпланади. Ундан фойдаланиш эса имкон қадар қулайлаштирилади.

ИККИНЧИ ЙЎНАЛИШ

“Солиқчи хотин-қизлар мурожаатлари” номли телеграмм-бот ташкил қилинди. Ҳар бир аёл шахсини тасдиқловчи маълумот (ЖШШИР) орқали бу ботга бемалол кириб мурожаат йўллайди. Унинг мурожаати қисқа муддатда кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилади.

УЧИНЧИ ЙЎНАЛИШ

“Солиқ хизматининг аёллар қаноти” жамоат ташкилоти таъсис қилиниб, Адлия вазирлигида 2022 йил 20 сентябрь куни расман рўйхатга олинди. Гап шундаки, мана шу ННТни очиш учун серғайрат солиқчи аёлларнинг ўзлари ташаббус кўрсатишди ва ўзлари жамоавий таъсисчи вазифасини бажариб беришди.

Солиқчи аёлларнинг жамиятдаги мавқеини кўтаришга, уларнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид малакаларини оширишга кўмаклашиш, тизимда олима аёллар улушини сезиларли равишда кўпайтириш учун илмий интилишларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг солиқ саводхонлигини ошириш юзасидан ўқув курслари ташкил этиш ва бошқа яна кўплаб йўналишлар ушбу ННТнинг асосий мақсад ва вазифалари сирасига киради.

Гавҳархон Муқаддасова, Давлат солиқ қўмитаси раиси маслаҳатчиси:

— Мана шу уч муҳим йўналиш хотин-қизлар билан ишлашда бири иккинчисини тўлдирувчи ва мавжуд муаммонинг ечимига элтувчи айланма ҳаракат вазифасини бажаради – телеграмм-ботга мурожаат йўлллаган аёлнинг оилавий аҳволи ва шарт-шароити электрон платформадаги маълумотлар орқали аниқ таҳлил қилинади ҳамда ННТнинг имконият ва ресурслари орқали ечилади. Дастлаб бу лойиҳа 8 март — Хотин-қизлар байрамида Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан қўллаб-қувватланган эди ва биз ўша кундан бошлаб ушбу лойиҳани амалга оширишга бел боғладик, сал аввал, 20 сентябрь куни “Солиқ хизматининг аёллар қаноти” нодавлат ташкилотини рўйхатдан ўтказишга эришдик. Эндиликда биз яратган бот орқали тизимда ишловчи аёлларимизнинг муаммо ва масалаларини ҳал этишнинг самарали усули йўлга қўйилади. Ҳозир базамизга аёлларимиз рўйхатини киритиш бошланди. Семинарда қилинган тақдимотда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси томонидан бизнинг лойиҳа қўллаб-қувватланиб, бошқа вазирлик ва ташкилотларга ҳам тадбиқ этилиши бўйича тавсия берилди. 

Фарида Эгамбердиева, журналист

Шарҳлар

Ўзини ўзи банд қилганларнинг 100 млн сўмдан ортиқ даромади қандай солиққа тортилади?

22.04.2024, 09:08

Жорий йилда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромади 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтади.Ижтимоий...
Солиқ тизимида 10 га яқин ходим ишдан олинди, 10 нафарининг махсус унвони пасайтирилди, яна 10дан ортиғи эса...

29.09.2022, 13:02

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев раҳбарлигида ҚҚС манфий фарқ суммаларини қоплаб бериш бўйича тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқилишига бағишланган...
Энди "таксист"лар ўзини ўзи банд қилиши мумкин. ДСҚ лицензия варақаси қандай олинишини маълум қилди

07.09.2022, 11:25

2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташувчилар ўзини ўзи банд қилиши...
Мобиль алоқа хизматларига нисбатан солиқ ставкаси камайтирилди

27.07.2022, 12:18

Қонун (ЎРҚ-785-сон, 26.07.2022 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда. Унга кўра, мобиль алоқа хизматларига нисбатан солиқ ставкалари 10...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1